Таътил пули калькулятори
Таътил пули (отпуска пули) қандай ҳисобланади: охирги ойлардаги иш ҳақингиз ва таътил саналарини киритинг — тўланадиган кунлар ва солиқдан олдинги ҳамда кейинги суммани ҳисоблаймиз.
Нормаларни RealMaosh таҳририяти 27.09.2026 ҳолатига кўра lex.uz даги қонун матнлари билан солиштирган
Калькулятор юкланмоқда…
Таътил пули қандай ҳисобланади: ҳисоблаш тартиби
- Ўртача ойлик иш ҳақи. Таътил ойидан олдинги 12 ой учун меҳнат ҳақи кўринишидаги даромадлар (иш ҳақи, мукофотлар) олинади, камроқ ишлаган бўлсангиз — ҳақиқатда ишланган ойлар учун. Касаллик, таътил, бекор туриш даврлари ва улар учун тўловлар ҳисобга олинмайди (Меҳнат кодекси, 257-модда).
- Ўртача кунлик иш ҳақи = ўртача ойлик ÷ 25,3. 25,3 — ойдаги иш кунларининг ўртача сони, у Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган.
- Тўланадиган кунлар. Таътил календар кунларда ҳисобланади; таътилга тўғри келган байрам кунлари унинг муддатига кирмайди ва таътилни узайтиради (221-модда). Якшанба ва байрам кунлари тўланмайди (233-модда, Вазирлар Маҳкамасининг 758-сон қарори). Байрамсиз 21 кунлик таътил — 18 та тўланадиган кун.
- Таътил пули = ўртача кунлик × тўланадиган кунлар. Бу ҳисобланган сумма: ундан 12% даромад солиғи ушлаб қолинади.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация
Ишдан бўшатилганда барча фойдаланилмаган таътил кунлари учун компенсация тўланади (Меҳнат кодекси, 234-модда); тўлиқ бўлмаган иш йили учун кунлар ишланган ойларга мутаносиб ҳисобланади (224-модда). Ўртача кунлик иш ҳақи таътил пулидаги билан бир хил. Компенсация калькулятори якшанбалар компенсация кунларидан қандай чиқарилишини аниқлаганимиздан кейин қўшилади.
Қўлга тегадиган реал маошлар
Республика бўйича медианаХодимларнинг ўзлари аноним киритган маълумотлар бўйича медианалар.