Ўқитувчи ойлик маоши калькулятори
Тоифангиз, ҳафталик дарс соатларингиз ва қўшимча вазифаларингизни киритинг — мактаб ўқитувчиси ойлигини амалдаги ставкалар бўйича ҳисоблаймиз ва қўлга қанча тегишини кўрсатамиз. Пастда — ўқитувчилар ҳақиқатда қанча олаётгани.
Ставкалар 01.09.2026 дан амал қилади (Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори, ПФ-115 фармони). Нормаларни RealMaosh таҳририяти 27.09.2026 ҳолатига кўра lex.uz даги матнлар билан солиштирган.
Калькулятор юкланмоқда…
Ўқитувчи ойлиги қандай ҳисобланади: ҳисоблаш тартиби ва формуласи
- Базавий ставка. Ҳар бир тоифа учун коэффициент белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори, 1-илова), у меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтирилади — 01.09.2026 дан 1 360 000 сўм. Бу 1 ставка учун сумма.
- Дарс соатлари. 1 ставка — 1–4-синфларда ҳафтасига 18 соат, 5–11-синфларда 20 соат. Ойлик соатларга мутаносиб: масалан, 5–11-синфларда 25 соат — 1,25 ставка. Ўқитувчига кўпи билан 1,5 ставка берилади.
- Қўшимча тўловлар энг кам миқдорга нисбатан фоизда ва соатларга боғлиқ эмас: синф раҳбарлиги — ўқувчилар сонига қараб 26,4% дан 52,8% гача, информатика кабинети мудирлиги — 17,6%, физика ёки кимё лабораторияси — 50%.
- Устамалар тариф ставкасига нисбатан: миллий сертификат — 20%, халқаро ёки халқаро стандартларга жавоб берадиган миллий сертификат — 50%, аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга — 70%. Калькулятор битта устамани ҳисоблайди.
- Ҳисобланган ойликдан 12% даромад солиғи ушлаб қолинади, қолгани қўлга тегади. Мактаб устига 25% ижтимоий солиқ тўлайди — у ойликдан ушланмайди.
Формула: ойлик = базавий ставка × (1–4-синф соатлари ÷ 18 + 5–11-синф соатлари ÷ 20) + қўшимча тўловлар + устама. Қўлга = ойлик − 12%.
1 ставка учун ойлик ставкалари (01.09.2026 дан)
| Тоифа | Коэффициент | Ҳисобланган | Қўлга |
|---|---|---|---|
| Олий тоифа (бош ўқитувчи) | Коэффициент 4,047 | Ҳисобланган 5 503 920 сўм | Қўлга 4 843 450 сўм |
| Биринчи тоифа (етакчи ўқитувчи) | Коэффициент 3,662 | Ҳисобланган 4 980 320 сўм | Қўлга 4 382 682 сўм |
| Иккинчи тоифа (катта ўқитувчи) | Коэффициент 3,287 | Ҳисобланган 4 470 320 сўм | Қўлга 3 933 882 сўм |
| Мутахассис (олий маълумотли, тоифасиз) | Коэффициент 2,936 | Ҳисобланган 3 992 960 сўм | Қўлга 3 513 805 сўм |
| Ўрта махсус маълумотли | Коэффициент 2,744 | Ҳисобланган 3 731 840 сўм | Қўлга 3 284 019 сўм |
5–11-синфларда ҳафтасига 20 соат ёки 1–4-синфларда 18 соат, қўшимча тўлов ва устамаларсиз.
Стажёр, катта, етакчи ва бош ўқитувчи: бу қайси тоифа
Лавозим номлари малака тоифаларига мос келади: катта ўқитувчи — иккинчи тоифа, етакчи ўқитувчи — биринчи тоифа, бош ўқитувчи — олий тоифа, мутахассис — олий маълумотли тоифасиз ўқитувчи (Вазирлар Маҳкамасининг 572-сон қарори). Стажёр-ўқитувчи — педагогик касбга биринчи марта ишга кирган олий маълумотли ўқитувчи; касбий сертификат олгунча унга мутахассис ставкаси тўланади (87-сон қарор).
Синф раҳбарлиги ва бошқа қўшимча тўловлар (01.09.2026 дан)
- Синф раҳбарлиги: 15 нафаргача ўқувчи · 26,4% 359 040 сўм
- Синф раҳбарлиги: 16–20 ўқувчи · 31,6% 429 760 сўм
- Синф раҳбарлиги: 21–25 ўқувчи · 36,9% 501 840 сўм
- Синф раҳбарлиги: 26–30 ўқувчи · 42,1% 572 560 сўм
- Синф раҳбарлиги: 31 ва ундан кўп ўқувчи · 52,8% 718 080 сўм
- Информатика кабинети мудирлиги · 17,6% 239 360 сўм
- Физика ёки кимё лабораторияси (битта ўқитувчига) · 50% 680 000 сўм
Сертификат устамаси сертификат амал қилган даврда, лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга, бир нечта сертификат бўлса — энг каттаси бўйича тўланади (ПФ-134 фармони). Аттестация учун 70% устама 2 йилга берилади (572-сон қарор).
Калькулятор ҳисобга олмайдиган тўловлар
- Дафтар ва ёзма ишларни текшириш учун қўшимча ҳақ (энг кам миқдорнинг 8,8% ёки 17,6%, дарс соатларига мутаносиб) — қандай мутаносибликда ҳисобланишини аниқлаганимиздан кейин қўшамиз.
- Директор жамғармасидан устамалар — уларни мактаб комиссияси белгилайди.
- Олис ҳудудлардаги рўйхатга киритилган мактабларга бошқа ҳудуддан келган ўқитувчилар устамаси — иш стажига қараб 10% дан 50% гача (471-сон қарор).
- Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа туман ёки вилоятдан келган ўқитувчиларга 50% ёки 100% махсус устама (646-сон қарор).
- Мукофотлар, моддий ёрдам, таътил пули ва бошқа бир марталик тўловлар.
Мактабда ойлик қанча: ўқитувчиларнинг реал ойлиги
Ставкалар — қонун бўйича қанча тўланиши кераклиги. Бу ерда — ўқитувчиларнинг ўзлари аноним киритган, қўлга тегадиган ойликлар медианаси. Фақат камида 5 та турли киши жавоб берган жойлар кўрсатилади.